Вохиджон Махсудович Турдалиевнинг диссертация иши ҳимояси

2018 йил 23-май соат 14:00 да Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSс.27.06.2017.Т.10.01 рақамли Илмий Кенгашнинг йиғилиши ўтказилади.

КУН ТАРТИБИ

Талабгор Вохиджон Махсудович Турдалиевнинг 05.07.01–«Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш»  ихтисослигида техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган “Тупроққа ишлов берадиган ва сабзавот экинларини экадиган комбинациялашган машинани ишлаб чиқишнинг илмий-техник ечимлари” мавзусидаги диссертация иши ҳимояси.

 

DSс.27.06.2017.Т.10.01 рақамли

Илмий Кенгашнинг илмий котиби, т.ф.д., доц.                  Б.М. Худаяров